avatar
Куч
19.33
Рейтинг
+7.78

Мақолалар

Бахтли умр кечириш сирлари

Саломатлик
Мазмунли ва бахтли ҳаёт кечириш сирлари нимада? Инсонлардаги ҳар бирининг ўзига хос одатлари, ушбу саволга хос жавоб бўла олади. Менинг назаримда турли инсонларнинг ҳаётга нисбатан ноёб қарашлари ва албатта уларнинг сўзларини тинглаш ҳар биримиз учун фойдадан холи бўлмайди. Уларнинг кўпчилиги ҳаётга нисбатан оддий муносабатни тарғиб этадилар ва қувноқ феъл-атворни намойиш қиладилар.
Мен ушбу фикрларни бевосита шундай кишилар билан суҳбатлашиш жараёнида, улар ҳақида ёзилган ёзма манбаалар, турли хотиралар ва албатта бу ҳақдаги ўзимнинг хулосаларимдан келиб чиққан ҳолда баён қилишни лозим топдим. Ўйлайманки, бу фикрлар сизни бахтли қила олади ва ҳаётни севишга ундайди, агар шундай бўлса, мен бундан бағоят бахтиёр бўламан.

Тинчликни соғинган ит

Шеърият ва адабиёт
Бир куни ҳовлимизга қари, чарчаган ит кириб қолди. Бўйнидаги тасмаси ва шишиб турган қорнига қараганда унинг эгаси бўлиб, яхши боқишарди. Ит ёнимга индамай яқинлашди ва мен уни силадим. У ортимдан эргашиб уйга кирди. Астагина остонага бошини қўйди ва ухлаб қолди. Бир соатдан кейин у уйғониб эшик томон юрди. Эшикни очиб уни чиқариб юбордим.
Эртасига у яна ҳовлимда пайдо бўлди, мен билан “саломлашиб”, кечаги жойига бориб ётиб олди ва бир соатча ухлади. Бу ҳолат бир неча ҳафта давом этди. Мен қизиқсиниб “Ҳар куни уйимга ухлагани келадиган бу ажойиб итнинг эгаси ким?” деб хат ёзиб, уни итнинг тасмасига қистириб қўйдим.
Эртасига ит бўйнидаги тасмага қистирилган жавоб хати билан кириб келди: “Бизнинг олтита боламиз бор, улардан иккитаси ҳали уч ёшга ҳам тўлмаган. Итимиз тинчгина ухлашни истайди. Эртага итимиз билан бирга мен ҳам уйингизга борсам бўладими?”
www.mulohaza.zn.uz

Оддий афсунгарлик

Шеърият ва адабиёт
Офисда компьютер бузилиб қолди. Устани чақиришди. Уста келиб, компьютерни тузатиб кетди.
Бу қандай бўлганини офисдаги ходим ҳикоя қилиб беряпти:
“Уста келди, компьютерга диққат билан тикилиб турди, нимадир деб шивирлади, ўтирадиган курсимни 10 марта айлантириб, компьютеримни озгина сурди, яна нимадир деб пичирлади ва кетди. Мана, ишлаяпти.

Умр ниҳоясида афсус чекмаслик учун

Австралиялик ҳамшира Бронни Уэйр узоқ йиллар давомида ҳаётининг охирги 12 ҳафтасини кечираётган умидсиз беморларга қараган. У беморларнинг ўтган умри давомида нималардан афсус чекишганини ёзиб борган ва Inspiration and Chai блогида чоп этган.
Ўзгаларнинг хатосидан хулоса чиқариш уларнинг хатосини такрорламаслик деганидир. Қуйида келтирилаётган хатоларни такрорламаслик ҳамманинг қўлидан келади деб ўйлаймиз.